Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – RAEX-EUROPE рейтинг агентлиги миллий ва хорижий валюталарда Ўзбекистоннинг қарз тўлашга қодирлик рейтингини «В+» дан «BВ-»гача, яъни ўрта паст меъёрдан етарли даражагача оширди.
Агентлик ходимларининг таъкидлашича, Ўзбекистон кредит рейтинги ўсиши, еврооблигациялар биринчи эмиссияси чиқарилиши ҳисобига халқаро молия бозорга муваффақиятли кириш туфайли юз берди.
Давлат қарзининг пастлиги, ўртача бюджет дефицити ва юқори иқтисодий ўсиш кредит вазиятининг кучли томонлари хисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон учун энг асосий кредит рисклари – кредит бозори таркибининг юқори даражаси хисобланади.