Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 26/11/2024 Қозоғистон Россиянинг ғалла маҳсулотларини Ўзбекистонга реэкспорт қилишни 2024 йил охиригача чеклади

Қозоғистон Россиянинг ғалла маҳсулотларини Ўзбекистонга реэкспорт қилишни 2024 йил охиригача чеклади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қозоғистон Россия ғалла маҳсулотларини Ўзбекистон ва Хитойга реэкспорт қилишни 2024 йил охиригача чеклади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Олжас Бектеновнинг сўзларига таянган ҳолда ТАСС хабар берди.

Бектеновнинг тушунтиришича, ушбу қарор Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари ва учинчи мамлакатлардан буғдой импорт қилинишини тақиқлаш билан боғлиқ. Илгари Қозоғистон буғдой импорт қилишга тақиқни 2024 йил охиригача жорий қилган эди, бу эса Россия ғалла маҳсулотларининг Ўзбекистон ва Хитойга реэкспортини қийинлаштирди.

Шунингдек, бош вазир 2024 йилда Қозоғистон ЕОИИ давлатлари юкларининг ўз ҳудуди орқали транзит юк ташишлари учун ягона тариф даражасини оширганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон томонидан учинчи мамлакатлар ва ЕОИИ давлатларидан буғдой импорт қилиш тақиқлари жорий йилнинг август ойида кучга кирган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг