Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 03/10/2020 Қорақалпоғистоннинг Aмударё туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди
Қорақалпоғистоннинг Aмударё туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 3-йўналиши Aҳоли ва ёшларнинг компьютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларни ахборот технологиялари соҳасидаги тадбиркорликка жалб қилиш доирасида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат ҳокимияти органлари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиб, республика миқёсида Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этишни давом эттирмоқда.

 

Ушбу 5 ташаббусни амалиётга жорий этиш борасида ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш, ижодий-интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратиш, уларни компьютер технологиялари, дастурлаш асослари ва робототехника, компьютер ўйинлари ва киберспортни ёшлар ўртасида янада оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасиннинг Aмударё туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази санитария-эпидемиология талабларга риоя этилган ҳолда очилди.

 

Aмударё туманидаги марказнинг очилиш маросимида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Қ. Юлдашев иштирок этди.

 

Мазкур марказ замонавий компьютер техникаси билан жиҳозланган бўлиб, унда туман ёшларни рақамли технологиялари, замонавий компьютер технологиялари, электрон тижорат, дастурлаш, робототехника асосларини ўргатиш бўйича курслар ташкиллаштириш ва ўқитиш кўзда тутилган.

 

Aмударё туманида ташкил этилган Рақамли технологиялар ўқув марказидаги курсларга туманда жойлашган барча мактабларда 5-11 синфларда таълим олаётган 17 мингдан ортиқ ўқувчиларни, шунингдек, уюшмаган ёшларни жалб қилиш ҳамда корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг AКТ соҳасидаги билим савиясини ошириш режалаштирилмоқда.

 

Бундан ташқари, «One Million Uzbek coders» йирик лойиҳа бўйича туман ёшларни жалб қилиш ишлар ҳам амалга оширилади. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича «One Million Uzbek coders» платформасида 1900 дан зиёд ёш йигит-қизлар рўйхатдан ўтди. Aмударё туманида эса «One Million Uzbek coders» платформасида 132 та ёшлар рўйхатдан ўтиб, 30 таси муваффақиятли равишда курсларни тамомлади ва сертификатларга эга бўлишди.

 

Маълумот учун, ҳозирги кунда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган режа бўйича Қорақалпоғистон Республикасида Нукус шаҳри, Мўйноқ, Беруний, Қонликўл ҳамда Элликқаъла туманида рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилиб фаолият кўрсатмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг