Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 25/07/2016 Қорақалпоғистонда ЯҲМ 21,2 фоизга ўсди
Қорақалпоғистонда ЯҲМ 21,2 фоизга ўсди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг январь-июнь ойларида Қорақалпоғистон Республикасидаги ялпи ҳудудий маҳсулот 21,2 фоизга ўсди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 196 фоизга ошиб, 1 триллион 883 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланди. Бунда “Устюрт газ-кимё” мажмуасининг муддатидан илгари фойдаланишга топширилиб, ҳисобот даврида 849 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаргани муҳим омил бўлди.

Оролбўйи минтақасида 2016 йилги инвестиция дастурига мувофиқ, биринчи ярим йилликда барча манбалар ҳисобидан 1 триллион 904 миллиард сўмлик сармоя ўзлаштирилди. 65 ижтимоий объект фойдаланишга топширилди.

Президентимиз ташаббуси билан намунавий лойиҳалар асосида қишлоқ жойларда барпо этилаётган турар жойлар қурилиши давом эттирилмоқда. Жорий йилга мўлжалланган Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида саноат, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 78 миллиард сўмлик 1 минг 261 лойиҳа амалга оширилиши туфайли 4 минг 756 янги иш ўрни ташкил этилди.

Ҳудудда экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,3 марта ўсиб, 234 миллион долларни ташкил этди. Экспорт қилувчи корхоналар сафига яна 20 корхона қўшилиб, ҳудудий корхоналарнинг маҳсулот экспорти ҳисобот даврида 24,1 миллион долларга етди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг