Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 03/08/2018 Қорақалпоғистонда фуқарони қўлларидан осиб қўйган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Қорақалпоғистонда фуқарони қўлларидан осиб қўйган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 2 август куни ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманидаги “Шоббоз” ҳафталик деҳқон бозорида ўғриликда гумонланган шахснинг арқон билан қўлларидан бозор кириш дарвозаси устунига осиб қўйилган ҳолати видеоси тарқатилганлиги юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳолат шу йилнинг 1 август куни соат 6.00лар атрофида фуқаро У.А. томонидан содир этилгани кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беради.

Фуқаро У.А. бозор ҳудудида савдо қилувчи одамлар томонидан ўғирлик содир этганликда шубҳаланиб ушлаб турилган фуқаро Д.Н.ни қўлларини арқон билан боғлаб, бозорнинг кириш дарвозаси устунига осиб, фуқаро Д.Н.нинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситувчи ҳаракатлар содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-моддаси (Ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаро Д.Н.нинг ўғрилик жиноятини содир этган ёки этмаганлиги юзасидан терговда аниқлик киритилади ва бу ҳақда тергов якунига кўра қўшимча ахборот берилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг