Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Ўзбекистон 14/03/2025 Қонуний манфаатлар кафолати

 Қонуний манфаатлар кафолати

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Депутатлар томонидан кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат —масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси бўлди.

Мазкур қонун лойиҳасида масъулияти чекланган жамиятларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш, соҳага ривожланган давлатларнинг тажрибасини жорий қилишга оид ҳуқуқий нормалар акс этмоқда. Лойиҳада масъулияти чекланган жамият нафақат лицензия, балки бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар ва хабардор қилиш тартибида фаолият турлари билан шуғулланиши мумкинлиги, шунингдек, жамиятларнинг филиал ва ваколатхоналарини очиш тартиблари белгиланмоқда.

Депутатлар жамият иштирокчиларига ўз корпоратив ҳуқуқларини амалга ошириш тўғрисида корпоратив шартномалар тузиш ҳуқуқи берилаётгани, шунингдек, жамият иштирокчиларининг ўртасидаги низоли вазият медиация ёки ҳакамлик суди тартибида ҳам ҳал этилиши мумкин этиб белгиланаётганига алоҳида эътибор қаратдилар.

Халқ вакиллари лойиҳада жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилиш тартибини ҳамда устав фондидаги улушни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим оддий ёзма шаклда амалга оширилиши мумкинлигининг белгиланиши МЧЖларни самарали фаолият кўрсатишига хизмат қилишини қайд этдилар.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамият иштирокчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатларини янада мустаҳкамлашга, жамият фаолиятида замонавий корпоратив бошқарув тизимини жорий этишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг