Валюта курслари 22/01/2025
$1 – 12984.44
UZS – 0.07%
€1 – 13442.79
UZS – 0.52%
₽1 – 129.90
UZS – 1.78%
Қидириш
Молия 21/01/2025 Қонунчилик палатаси Ўзбекистоннинг Евроосиё тараққиёт банкига қўшилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

Қонунчилик палатаси Ўзбекистоннинг Евроосиё тараққиёт банкига қўшилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон инфратузилма, энергетика ва саноат соҳаларини ривожлантиришда узоқ муддатли инвестиция манбаларини диверсификация қилиш, миллий иқтисодиётимизни ривожлантиришнинг молиялаштириш имкониятларини янада кенгайтиришни мақсад қилган.

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисда кўриб чиқилган — “Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё тараққиёт банкини таъсис этиш ҳақидаги битимга қўшилиши тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мана шу муҳим ташаббуснинг ижросига қаратилган.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг муҳим аҳамиятга эга бўлган яна бир халқаро молия ташкилотига аъзо бўлиб киришининг, ушбу тузилма имкониятларидан миллий иқтисодиётимизни янада ривожлантириш мақсадида фойдаланишининг ҳуқуқий асосини яратисжга қаратилган

Хусусан, 7 миллиард доллар устав капиталига эга Евроосиё тараққиёт банкининг асосий мақсади аъзо давлатларда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш бўлиб, бу йўналишда банк “яшил иқтисодиёт”, транспорт-логистика, муқобил энегретика, рақамли трансформация, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича инвестицион фаолиятни олиб боришга қаратилган.

Бу йўналишда 2016 йилдан то шу кунга қадар банк 15 миллард долларлик молиялаштиришни амалга оширган. Аҳамиятлиси шундаки, банк аъзо давлатлар миллий валютасида ҳисоб китобларни амалга ошириш тизимини ҳам йўлга қўйган.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР