Валюта курслари 22/01/2025
$1 – 12984.44
UZS – 0.07%
€1 – 13442.79
UZS – 0.52%
₽1 – 129.90
UZS – 1.78%
Қидириш
Ўзбекистон 21/01/2025 Қонун лойиҳаси суғориладиган ерларнинг ўтказилиши ва фойдаланилиши учун қатаъий шартлар киритади

Қонун лойиҳаси суғориладиган ерларнинг ўтказилиши ва фойдаланилиши учун қатаъий шартлар киритади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан суғориладиган ер участкаларини бошқа тоифага ўтказиш бўйича талаблар қонун даражасида янада кучайтирилади, тоифаси ўзгартирилган ер участкаларидан келгусида фойдаланиш бўйича аниқ шартлар қўйилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини фойдаланиш турига қараб 2 гуруҳга, яъни қишлоқ хўжалиги ер участкалари ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерларга бўлиш бўйича аниқ нормалар киритилмоқда.

Бундан ташқари, суғориладиган ерларни қатъий муҳофаза қилиш, бундай ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш масаласини фақатгина суғориладиган ерларнинг сув таъминоти ва тупроқ сифатида билан боғлиқ жиддий ўзгаришлар юз берган тақдирда кўриб чиқилиши юзасидан ҳуқуқий нормалар белгиланмоқда.

Лойиҳада захира фонди таркибидаги ер участкалари ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши муносабати билан туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти органлари тасарруфига қайтган бўш турган ер участкалари ўртасидаги фарқни аниқ белгилаб қўйиш ҳам назарда тутиляпти.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи обектларни жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ер участкаларидан саноат ерларига ўтказишнинг талаб этилиши ва ер учун ҳақ тўлаш ер участкаларини олганлик учун ҳақ ва ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш кабиларнинг ҳуқуқий асоси яратилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг