Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 16/06/2016 “Қишлоқ Қурилиш Банк” АТБ 15 фоиз акцияларини 28,75 млн. АҚШ долларига сотмоқда
“Қишлоқ Қурилиш Банк” АТБ 15 фоиз акцияларини 28,75 млн. АҚШ долларига сотмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Қишлоқ Қурилиш Банк” АТБ 15 фоиз акцияларини хорижий инвесторга 28,75 млн. АҚШ долларига сотмоқда.

Банк маълумотларига кўра, хорижий инвесторлар “Қишлоқ Қурилиш Банк” АТБнинг 479 278 772 дона акциясини сотиб олишлари мумкин. Банк акцияларининг бозор қиймати 28,75 млн. АҚШ долларига тенг.

“Қишлоқ Қурилиш Банк” АТБнинг бир дона акцияси 0,06 АҚШ долларига тенг. Акциялар “Тошкент” РФБ орқали сотилади.

“Қишлоқ Қурилиш Банк” АТБнинг 2015-йил натижаларига кўра активлари 4,24 трлн. сўмни ташкил этган, бу эса йил бошига нисбатан 22,3 фоизга кўпдир.

2015-йилдаги умумий капитал 431,9 млрд. сўмни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг