Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф этди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.