Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 06/02/2019 Қиличбозлик: Пойтахтимиз халқаро турнирга мезбонлик қилади
Қиличбозлик: Пойтахтимиз халқаро турнирга мезбонлик қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 15-17 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясининг дастлабки расмий мусобақаси бўлиб ўтади. Ўсмирлар ва кадетлар ўртасида ташкил этиладиган I Очиқ чемпионатда Афғонистон, Тожикистон, Турманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон қиличбозлари совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Баҳслар қиличбозликнинг ҳар учта йўналишида ташкил этилади ва унда 150 нафардан зиёд спортчи қатнашади.

Беллашувлар Ўзбекистон гимнастика федерациясига қарашли спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Мусобақа 15 февраль куни соат 10:00да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияларини бирлаштирувчи Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Ушбу мусобақа Конфедерация томонидан ташкил этилаётган дастлабки турнир ҳисобланади.

Манбаа: Ўзбекистон миллий олимпия қўмиатси расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг