Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Молия 25/04/2016 Қайта молиялаш ставкаси йиллик 9 фоиз даражасида сақлаб қолинди
Қайта молиялаш ставкаси йиллик 9 фоиз даражасида сақлаб қолинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан қайта молиялаш ставкасини йиллик ҳисобда 9 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қайта молиялаш ставкасининг мазкур миқдорда қолдирилиши, биринчи навбатда, инфляция даражасининг мақсадли кўрсаткичлар доирасида бўлишини таъминлашга ва шу билан бирга жорий йил учун мўлжалланган иқтисодий ўсиш суръатларига эришиш учун қулай молиявий ва инвестицион шароитларни яратишга қаратилган пул-кредит сиёсатини давом эттиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг