Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Молия 26/10/2016 Қайта молиялаш ставкаси 9 фоиз даражасида қолдирилди
Қайта молиялаш ставкаси 9 фоиз даражасида қолдирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражасида ўзгартирмасдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР Марказий банки Матбуот хизмати хабар беради.

Қайта молиялаш ставкасининг ушбу даражада қолдирилиши инфляциянинг жорий йил учун ўрнатилган мақсадли кўрсаткичлари доирасида бўлишини таъминлаш ва айни пайтда юқори иқтисодий ўсиш суръатлари учун қулай молиявий шароитлар яратишга қаратилган самарали пул-кредит сиёсатини давом эттиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг