Валюта курслари 21/11/2024
$1 – 12855.93
UZS – 0.09%
€1 – 13570.72
UZS – 0.15%
₽1 – 128.16
UZS – -0.11%
Қидириш
Ўзбекистон 20/12/2022 Қайси ҳудуд яшаш учун қулайроқ?
Қайси ҳудуд яшаш учун қулайроқ?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари томонидан Ўзбекистон ҳудудларининг яшаш учун қулайлик рейтинги (Liveability ranking) тузилди.

Бунда The Economist Intelligence Unit нашри томонидан ҳар йили дунё шаҳарлари бўйича эълон қилинадиган The Global Liveability Ranking методологиясидан фойдаланилди.

Рейтинг ҳудудлардаги ижтимоий осойишталик, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, атроф-муҳит ва инфратузилмавий қулайликлар каби йўналишларга оид 37 та кўрсаткични ўзида жамлаган композит индекс асосида тузилган бўлиб, 2020-2021 йиллар учун ҳисобланди.

Таҳлил натижаларига кўра, Тошкент шаҳри (рейтинг кўрсаткичи 65), Бухоро (57), Навоий (49) ва Фарғона (48) вилоятлари 2021-йилда Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай ҳудудлар бўлгани аниқланди. 

Йўналишлар бўйича энг яхши натижалар:

Ижтимоий осойишталик: Навоий вилояти (69) 

Соғлиқни сақлаш: Тошкент шаҳри (75)

Маданият ва атроф-муҳит: Тошкент шаҳри (70) 

Таълим: Қорақалпоғистон Республикаси (63)

Инфратузилмавий имкониятлар: Тошкент шаҳри (85)

2020-2021 йилларда рейтинг ҳолатида қуйидаги ўзгаришлар рўй берди:

Фарғона вилояти 7-поғонадан 4-поғонага, Тошкент вилояти 12-поғонадан 9-поғонага кўтарилган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси 9-поғонадан 12-поғонага, Самарқанд вилояти 4-поғонадан 5-поғонага, Жиззах вилояти 5-поғонадан 6-поғонага ҳамда Андижон вилоят 5-поғонадан 6-поғонага тушган.

Қайд этиш жоизки, 2020-2021 йиллар давомида мамлакатимиздаги барқароқлик кўрсаткичи +1,0 пунктига, соғлиқни сақлаш йўналиши кўрсаткичи +1,4 пунктига, таълим кўрсаткичи +3,1 пунктига, инфратузилмалар кўрсаткичи +0,5 пунктига ортган бўлса, маданият ва атроф-муҳит йўналиши кўрсаткичи -0,2 пунктига пасайган. 

Тадқиқот даврида энг яхши натижа таълим йўналишида қайд этилди. Бу йўналиш бўйича ижобий натижаларни масофавий таълим платформалари ишга туширилиши, олий таълим муассасалари қабул квоталарининг оширилиши билан изоҳлаш мумкин.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон ҳудудларининг яшаш учун қулайлик индекси ҳудудларнинг комплекс ривожланиш даражаси, яшаш ва ишлаш имкониятлари, туристик салоҳиятини таққослашда ёрдам беради.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг