Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
“Qatar Airways” Доҳадан Тошкентга мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
2023 йилнинг 23 июнь куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қатар Давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳасан Ҳамза Aсад Муҳаммад Ҳошим билан учрашди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда томонлар икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди. Элчининг айтишича, Қатар Aирwайс Доҳа-Тошкент-Доҳа йўналиши бўйича ҳаво қатнови учун ички тартибларни ишлаб чиқмоқда.
Ушбу жараёнлар якунланиши билан томонлар мунтазам парвозлар учун мавжуд талаб ва қоидалар бўйича музокаралар олиб боришга келишиб олдилар.