Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 26/04/2021 «Qanot Sharq» авиакомпаниясининг Airbus A320 русумли биринчи самолёти Тошкентга келиб қўнди
«Qanot Sharq» авиакомпаниясининг Airbus A320 русумли биринчи самолёти Тошкентга келиб қўнди

26 апрел куни Тошкент шахридаги Ислом Каримов Халкаро аэропортда «Qanot Sharq» авикомпаниясининг биринчи Airbus A320 русумли самолётининг келиб қўнишига бағишланган матбуот анжуман бўлиб ўтди.

Авиация соҳасининг ривожи мамлакатнинг туризм, инвестиция ва халқаро бизнес салоҳиятини оширишдаги энг муҳим омилларидан биридир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев авиация соҳасини тубдан ўзгартиришга, такомиллаштиришга катта эътибор қаратмоқдалар. Жумладан, ҳудудий аэропортларни реконструкция қилиш, уларда “очиқ осмон” тизимини жорий қилиш орқали халқаро авиақатновлар қўлами ошириш учун муҳим ислоҳотлар амалга оширилиб борилмоқда.

Авиаташувлар бозоридаги янги компаниялар, шунингдек, кам бюджетли авиакомпаниялар (лоукостерлар) ва тижорат авиацияси хизматларини кўрсатувчи корхоналар фаолияти учун қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6165-сон фармонига ҳамда бошқа қатор хужжатларда ҳозирги кунда авиация хизматлари учун имтиёзлар, субсидиялар ва чегирмалар тақдим этилмоқда ва улардан асосий мақсад: авиақатновлар бозорида рақобатбардошлигини ошириш, туристик шаҳарларимизга кириш туризми жиҳатидан истиқболли мамлакатлардан авиақатновлар нархини пасайтириш, авиахизматлар сифатини ва турларини орттиришдир орқали сайёҳлар оқимини кескин оширишдир.

«Qanot Sharq» компаниясининг йўловчи ташиш хизматларини ташкил қилиши Ўзбекистон Ҳукумати томонидан олиб борилаётган туризм ва авиация соҳасидаги либераллаштириш бўйича ислоҳотлар, халқаро туризмни қайта тиклаш учун амалга оширилаётган тизимли ишларнинг яққол натижасидир.

Ушбу йўналишдаги ислоҳотлар давом эттирилади. Қатор маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар янги қатновлар ва йўналишлар очиш истагини билдиришган, бугунги тадбир мазкур музокаралар яқин кунларда ижобий натижалар бериши учун муҳим туртки ҳисобланади.

– Президентимиз томонидан ички ва зиёрат туризмини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан бу борада фармон қабул қилиниб, тадбиркорларга кенг имтиёзлар берилган эди. "А330" русумли самолёт айнан зиёрат туризми учун қулай бўлиб, унда 290 ва 300 нафаргача бўлган йўловчининг мамлакатимизга келишига имконият яратади. Умуман, авиакомпания ҳақида гап кетгандан уни монополия деб айтишар эди. Бугун Ўзбекистонда бу соҳада монополия тугатилиб, рақобатдош авиабозори шаклланди, десак тўғри бўлади – деди Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов.

Ўз навбатида, ушбу лойиҳанинг ташаббускорлари – «Qanot Sharq» авиакомпанияси жамоаси учун бугун муҳим кун. Мазкур маҳаллий авиакомпаниямиз халқаро авиақатновлар соҳасида юксак ютуқларга эришиб, республикамизнинг хорижий мамлакатлар билан туризм ва бизнес алоқаларини янада ривожланишига катта ҳисса қўшади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг