Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 01/10/2022 Қандай кўникмалар яхши иш топишда ёрдам беради?
Қандай кўникмалар яхши иш топишда ёрдам беради?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистондаги иш берувчилар орасида энг кўп талаб қилинадиган кўникмаларни аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказди.

Гарвард ва Йель университетининг Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси иқтисодчилари Д.Деминг ва Л.Кан (2017), 2010-2015 йиллардаги BGT маълумотларига асосланиб, кўникмаларга бўлган талабнинг ўзгаришини ўрганди.

Улар калит сўзлардан фойдаланиб, ўнта гуруҳдан иборат малака таснифини таклиф қилди. Ушбу таснифлагич турли соҳаларда талаб қилинадиган шахсий ва ижтимоий кўникмаларни, шунингдек, ҳар бир касб учун алоҳида талаб қилинадиган касб малакасини ўз ичига олади.

Олимлар кўникмаларни тўлдириб, ижтимоий малакага талаб ортиб бораётгани, малака талабининг ташкилотлар ва фаолият турлари бўйича иш ҳақига таъсирини регрессиялар ёрдамида аниқлади. Улар ўз тадқиқотида юқори маошли меҳнат бозорлари ва фирмалар ўз ходимларидан юқори даражадаги когнитив ва ижтимоий кўникмаларни талаб қилишини исботлади.

ПМТИ экспертлари Ўзбекистондаги иш берувчилар орасида энг кўп талаб қилинадиган кўникмаларни аниқлаш учун мавжуд бўш иш ўринларига оид

маълумотлар базаси ўрганиб чиқди.

Ушбу тадқиқотда ПМТИ мутахассислари Head Hunter маълумотлар базасидан фойдаланди. Мазкур маълумотлар базасида Ўзбекистоннинг 12 мингга яқин компанияси ва 370 мингга яқин иш қидирувчининг резюмелари рўйхатга олинган. Бу эса иш берувчилар ва иш қидирувчилар томонидан унга бўлган ишончдан далолат беради.

Ўрганиш вақтида маълумотлар базасида 4 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари қайд этилди.

Таҳлил натижаларига кўра, қуйидагилар маълум бўлди:

- бўш иш ўринларининг 28% ида ижтимоий кўникмалар, яъни жамоада ишлаш, музокаралар олиб бориш, яхши нутқ, мулоқот, омма олдида тақдимот қилиш каби кўникмаларнинг талаб этилиши маълум бўлди;

- вакансияларнинг 18,3% ида чет тилларини (асосан инглиз тилини) билиш талаби кўрсатилган;

- вакансияларнинг 15,2% ида шаҳсий кўникмалар, яъни масъулият, стрессга чидамлилик, ижодкорлик, мотивация, етакчилик фазилатларини талаб этилмоқда, шунингдек, компьютер саводхонлиги ҳам энг кўп талаб қилинувчи кўникма эканлиги маълум бўлди (бўш иш ўринларининг 12,5% ида сўралган)

- бўш иш ўринларининг 86% ида иш қидирувчилардан камида бир йиллик иш стажига эга бўлиш талаб қилинган;

- бўш иш ўринларининг 11,3% ида олий маълумотли бўлиш сўралган.

Шунингдек, эконометрик таҳлил натижаларига кўра, қуйидагилар аниқланди:

- молиявий, компьютерга ихтисослашган, когнитив, мижозга йўналтирилган, ходимларни бошқариш, ижтимоий кўникмалар, рус, ўзбек ва инглиз тилларини билиш муҳим аҳамиятга эга.

Қуйидаги кўникмалар натижанинг ижобий бўлишида ёрдам беради: молиявий (34%), ҳисоблаш (8,6%), когнитив (20%), мижозларга йўналтирилган (21%), ходимларни бошқариш (33%) ва инглиз тилини билиш (25%).

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг