Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 28/12/2017 "Қамчиқ" довонида автомобиль воситаларининг ҳаракати тикланди
"Қамчиқ" довонида автомобиль воситаларининг ҳаракати тикланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- "Қамчиқ" довонида автомобиль воситаларининг ҳаракати узлуксиз давом этмоқда. Бу ҳақда ЎзР ФВВ матбуот хизмати хабар беради.

Довонда кучли шамол эсиши, қор ёғиши ва ёлларнинг музлаши натижасида авторанспорт воситаларнинг ҳаракати чекланган бўлиб, йўлни ҳаракат қисмини қордан тозалаш мақсадида транспорт воситалари оз-оздан ўтказилди.

"Қамчиқ" довонидаги тегишли хизматлар томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида автомобиль йўли қордан тозаланиб, соат 17:20 да автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланиб, икки томонлама амалга оширилмоқда.

Ҳаракатнинг вақтинчалик чеклов давомида, ҳайдовчи ва йўловчилар учун кутиш ва исиниш масканлари ташкил этилиб, жумладан 70 нафардан ортиқ кишилар доимий фаолият кўрсатувчи постларга жойлаштирилди, 1800 нафарга ёқин киши 45 та умумий овқатланиш масканларига жойлаштирилиб, иссиқ чой ва овқат билан таъминланди, улардан 29 нафар болалар оналари билан “Она ва бола” хоналарига жойлаштирилди.

25 нафардан ортиқ ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди, 44 та автотранспорт воситалари қор уюмидан чиқариб олинди, улардан 6 та автотранспорт воситалари эвакуатор ёрдамида техник таъмирлаш масканларига етказилди. Ҳаракатдаги стационар ёқилғи қуйиш шахобчаси ташкил этилди.

“Ўзгидромет” маркази олдиндан об-ҳавонининг кескин ўзгариши, қор ёғиши, бўрон бўлиши ва йўлнинг музлаши тўғрисида маълумот берилган бўлиб, улар ижтимоий тармоқлар ва довонда ўрнатилган таблолар орқали этказилди ҳамда "Қамчиқ" довонида ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларнинг тўхташ жойларида тушинтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, йўлнинг музлаши ва кўринишнинг ёмонлашиши сақланиб қолинишини инобатга олган ҳолда, ҳайдовчи ва йўловчилардан хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини сўраймиз.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг