Эслатиб ўтамиз, 2016-йилнинг 6-сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қабрини зиёрат қилди.
Учрашув давомида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевга Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қабрини зиёрат қилишга имконият яратилганлиги учун миннатдорчилик билдирди.
“Бу ерда гап нафақат тинчлик ҳақида кетмоқда, тўғри бу ҳам исталган халқ, миллат учун жуда муҳимдир. Мен учун шахсан, бу ҳақда кеча Хитойда бўлган вақтимда ҳам айтган эдим, айниқса сўнгги йилларда Ислом Абдуғаниевич билан самимий, дўстона, ўзаро ишонч асосига қурилган муносабатлар ўрнатилганди. Шунинг учун ҳам бу буюк инсоннинг вафоти мен учун ҳам оғир йўқотишдир”, - деди Путин.
“Биз ўз томонимиздан Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ўрнатилган самимий, дўстона, ўзаро ишонч асосига қурилган муносабатларни сақлаб қолиш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз”, - деди Путин.
Шавкат Мирзиёев ўз навбатида қайд этди: “Мен Сизга ўз номимдан ва бутун Ўзбекистон халқи номидан шундай қийин кунларда сиз барча ишни қилдингиз: иккита академик бошчилигидаги шифокорлар жамоасини юбордингиз, ҳамдардлик билдирган мактубингиз, мотам маросимларида Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведевнинг иштирок этгани - биз учун жудаям муҳимдир. Сизнинг бугунги ташрифингиз кўп нарсани англатади, биз сиздан миннатдормиз. Бу ҳақиқий дўстнинг ишончли елкасидир. Ҳозир Республикамизда оғир вақт. Ўзимизнинг Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов вафоти муносабати билан чуқур қайғудамиз. Мен Сизга ўз миннатдорчилигимни билдираман”.