Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 02/08/2016 Пушкин майдонида қуёш энергияси чироқлари ўрнатилди
Пушкин майдонида қуёш энергияси чироқлари ўрнатилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳар Бобур кўчасидаги Пушкин майдонида қуёш батареяларидан қувват олувчи 20 та светодиодлар ишга туширилди.

Бундай ёндашувлар натижасида мамлакатимизда қазиб олинадиган энергоресурслардан оқилона фойдаланиш, парник газларини атроф-муҳитга ташланишини камайтириш, кундан-кунга ортиб бораётган энергияга бўлган талабларни қондириш учун катта имкониятлар яратилди.

Масалан, муқобил энергия манбаларини кенг жорий қилиш йўлидаги амалий қадамлардан соҳага оид илмий ва экспериментал тадқиқотларни янада кенгайтириш чора-тадбирларини мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳозирги вақтда Самарқанд вилоятида қуввати 100 Мвт га тенг бўлган ва Марказий Осийодаги энг йирик қуёш станциясини қуришга тайёргалик кўрилмоқда. 2015 йилда Наманган вилояти Поп туманида қуввати 130 кВтга тенг қуёш фотоэлектрстанцияси тест режимида ишга туширлигани ҳамда умумий қуввати йилига 1200 кВтга тенг бўлган автоном қуёш станисиялари ишга туширилиши ҳам мазкур йўналишидаги амалий ютуқлардан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бу борада халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Қўмита томонидан ОБСE билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистон Республикасида экологик ташаббусларни амалга оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги марказий кўчаларда қуёш энергияси асосида ёритишнинг намунавий ускуналари жорий қилинмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳридаги Яккасарой тумани Бобур кўчасида жойлашган Пушкин майдонини қуёш энергияси технологиялари асосида ёритиш учун диодли чироқлар ўрнатилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг