Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Молия 02/03/2023 Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар қандай натижа берди?
Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар қандай натижа берди?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда пул-кредит соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг қандай натижа берганлигини таҳлил қилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда пул-кредит сиёсати босқичма-босқич эркинлаштирилмоқда. 

Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида асосий эътибор қуйидаги жиҳатларга қаратилди:

-валюта сиёсатини эркинлаштириш;

-банк хизматлари оммабоплигини ошириш;

-Инфляцион таргетлаш тартибига босқичма-босқич ўтиш;

-банк секторини эркинлаштириш.

Ушбу ислоҳотлар натижасида эришилган натижалар:

2017-йилда Ўзбекистон Марказий банки алмашинув курсларини унификация қилди ва валюта бозорини эркинлаштирди. Бу ўзбек сўмининг ягона курси шаклланишига олиб келиб, корхоналарнинг халқаро миқёсдаги фаолиятини осонлаштирди.

2018-йилда Марказий банк бошқаруви Молиявий оммабоплик алянсига (Alliance for Financial Inclusion) аъзо бўлиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди ва қатор ислоҳотларни амалга оширди. Натижада, банк хизматларини масофадан кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчилар сони 15 маротаба, кредит қўйилмалари 7,4 маротаба, банк активлари 6,6 маротаба, жалб қилинган депозитлар ҳажми 5,8 маротаба ошди.

2019-йилда ҳукумат инфляцияни таргетлаш бўйича 5 йиллик стратегияни эълон қилди. Унда инфляция даражасини 4-5 фоиз атрофида ушлаб туриш вазифаси белгиланди.

Банк сектори эркинлаштирилди, соғлом рақобат муҳити шакллантирилди ва 2025-йилгача олтита давлат банкини хусусийлаштириш вазифаси қўйилди. «Ипотека-банк» даги давлат улушининг 75 фоизи Венгриянинг ОТП банкига сотилди. 

Банк тизимида рақамлаштириш кенг миқёсда амалга оширилди. Банкларнинг мобил иловалари сони 21 тадан ошди. «TБC Банк» ва

«Aнорбанк» рақамли банклари ўз фаолиятини бошлади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг