Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 10/03/2018 Президентлар Ғалаба – Амузанг поезд ҳаракатини бошлаб беришди
Президентлар Ғалаба – Амузанг поезд ҳаракатини бошлаб беришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрида очилган мамлакатимиз саноат корхоналари миллий кўргазма-ярмаркасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.

Дастлаб бу ерда Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғининг расмий очилиш маросими бўлди. Президентлар поезд ҳаракатини бошлаш учун рамзий тугмани босди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишди.

Кўргазма икки қисмда ташкил этилган. 1500 метр квадрат ёпиқ манежда “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзбекипаксаноат”, “Ўзбекчармпойабзали”, “Ўзбекнефтегаз”, “Ўзфармсаноат”, “Ўзқурилишматериаллари”, “Ўзбекозиқовқатхолдинг”, Ўзшаробсаноат”, “Ўзметкомбинат” каби йирик компания ва ассоциациялар маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

500 метр квадрат очиқ майдонда автомобиллар, қишлоқ хўжалиги техникалари, юк машиналари, автобуслар ва бошқа маҳсулотлар кўргазмага қўйилган.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Тожикистон Президентида катта таассурот қолдирди. Уларнинг сифати ва нархи барчага маъқул бўлишини таъкидлади. Кўргазма-ярмаркани яна кўпроқ вақт давом эттириш, Ўзбекистон маҳсулотларини сотиш ва ҳамкорликда ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг