Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоиз ва ундан юқори ўсишига эришиш ҳақида кўрсатма берди. Ўзбекистон раҳбари ушбу мақсадни 9 июнь куни бўлиб ўтган учрашувда белгилаб берди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров “Ўзбекистон 24” га берган интервьюсида, Президент саноат ишлаб чиқаришни 3,5 фоизга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бунинг учун карантин туфайли ишини тўхтатган корхоналар фаолияти тикланади. Шунингдек, корхоналар айланма маблағлар билан таъминланади.
Қўчқоров шунингдек кредитлар бўйича фоиз ставкаларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилганлигини таъкидлади. Тез орада Марказий банк томонидан тегишли қарор қабул қилинади.
Экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш учун транспорт харажатлари ва бошқа чоралар учун субсидиялар тақдим этилади.
Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этиш учун халқаро молия институтларининг кредитларини жалб қилмоқда. Ўзбекистон раҳбари қарз маблағларидан самарали фойдаланишни таҳлил қилишни топширди.