Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 03/08/2024 Президент Халқ қабулхонаси ва «маҳалла еттиликлари» биргаликда аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда
Президент Халқ қабулхонаси ва «маҳалла еттиликлари» биргаликда аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Фарғона вилоятида давом эттирмоқда. 

Президент масалаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ Қўқон шаҳрининг 21 та маҳалласида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда «маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан амалий ишлар олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида аҳоли томонидан 468 та масала бўйича мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 72.8 % қисқа муддатларда бартараф этилди. 

Жумладан, мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда маҳаллалар
инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 32 та ижтимоий соҳа объектлари атрофлича ўрганилди. Аниқланган 17 та муаммоли масалалардан 8 таси
тезкорлик билан бартараф этилди. Қолганлари бўйича таъмир ишлари бошлаб юборилди. 

Бундан ташқари, ички йўллар ҳолатини яхшилаш бўйича 5 км масофада шағаллаштириш ишлари олиб борилди. Аҳоли хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш учун 2 та трансформатор капитал таъмирланди, янги СИП кабеллар тортилди. Газ таъминотини яхшилаш мақсадида 3 та ГРП таъмирланди, 2.5 км газ тармоқлари янгиланди. Мурожаат қилган эҳтиёжманд хонадонларга қўшимча суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун эса 2 та насос янгиланди.

«Маҳалла еттиликлари» билан ҳамкорликда «Сайхунобод тажрибаси» асосида 127 та микролойиҳалар амалга оширилиб, юздан зиёд маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланди. Банк вакиллари иштирокида «Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш», «Оилавий тадбиркорлик» дастурлари доирасида 2.6 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Юз нафар фуқарога «Бизнесга биринчи қадам» дастури доирасида 1.2 млрд сўм миқдорида имтиёзли микроқарзлар ажратиб берилди. 

Бундан ташқари, «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликда маҳаллаларнинг ички шароити ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 76 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, 7 нафарининг тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган 103 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга манзилли ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, 7 нафар оғир шароитда яшаётган фуқаронинг хонадонида таъмирлаш ишлари бошланди, 16 нафар оғир шароитда яшаётган фуқароларга моддий ёрдамлар кўрсатилди, 50 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари ва 136 нафари бепул дори-дармонлар, ногиронлик аравачалари билан таъминланди. 159 нафар фуқаро
профилактик-тиббий кўрикдан ўтказилди, 7 нафарига даволаниш учун бепул ордер берилди.

«Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган 16 нафар хотин-қизларга жами 10 млн сўмга яқин модий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, Республика ишчи масъуллари ва «маҳалла еттилиги» иштирокида 40 та ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш чоралари кўрилди, 35 та нотинч оилалардаги низоларга барҳам берилди, 4 нафар фуқарога тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя ордери берилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг