Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 03/10/2018 Президент учта халқаро ҳужжатларни ратификация қилди
Президент учта халқаро ҳужжатларни ратификация қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев учта халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолади.

Жумладан, Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Мазкур Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 25 сентябрда қабул қилинган. Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Уставига киритилган тузатишни (Абиджан, 2017 йил 10-11 июль) ратификация қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Мазкур Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 7 августда қабул қилинган. Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган.

Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти Устави ва Тартиб-қоидаларини (Истанбул, 1999 йил 7 ноябрь, 2017 йил 7 май ҳолатидаги ўзгартиришлар билан) ратификация қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Мазкур Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 7 августда қабул қилинган. Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг