Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 04/12/2017 Президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент-4» халқаро йўловчи терминали лойиҳаси билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент-4» халқаро йўловчи терминали лойиҳаси билан танишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлатимиз раҳбари 2 декабрь куни Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ бу ерда «Тошкент-4» халқаро йўловчи терминали қурилиши режалаштирилган. Бугунги кунда янги иншоот лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари такомиллаштирилди.

Лойиҳа Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг банк ва жамғармалари ҳисобидан молиялаштирилади. Янги халқаро аэропортда соатига 1 минг 500 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

Президентимиз маблағлардан самарали фойдаланиш, қурилиш ишларини бошлаш учун ҳудудни тайёрлаш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

Давлатимиз раҳбари халқаро йўналишларда учиб келаётган йўловчиларга кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди, қайта қурилаётган кутиш залини ҳам бориб кўрди. Бу ерда замонавий меҳмонхона қуриш, ахборот технологиялари асосида замонавий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

Аэропорт Ўзбекистоннинг остонаси. Шу боис бу ерда меҳмонлар учун барча шароит ва қулайликлар бўлиши керак, деди Президентимиз. ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг