Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 29/01/2018 Президент Шавкат Мирзиёев Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- ХI асрда яшаган Абу Муин Насафий бобомиз ақида илмининг буюк намоёндаларидан бири. Абу Мансур Мотуридий асос солган мотуридия таълимотининг дунёда кенг миқёсда тарқалишида муҳим роль ўйнаган. Ислом дини софлигини сақлаш, ақидапарастликка қарши курашишга қаратилган кўплаб илмий асарлар ёзган. Қарши тумани Қовчин қишлоғида дафн этилган, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Абу Муин Насафий мақбарасини обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчиларга зарур шароитлар яратиш, бу масканда кутубхона ташкил этиш, буюк олим асарларини таржима қилиб, халқимизга етказиш бўйича тавсиялар берган эди.

Шунга мувофиқ бу ерда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Ақида илми бўйича мактаб, кутубхона қурилмоқда.

Давлатимиз раҳбари уламолар билан суҳбатда буюк бобокалонимиз асарлари бугунги кун учун ҳам ғоят аҳамиятли экани, уларни нашр қилиб, мазмун-моҳиятини ёш авлодга етказиш зарурлигини таъкидлади.

Мазкур зиёратгоҳда Қуръони каримнинг асл қўлёзма нусхаси сақланмоқда. Бу китоб қадимги Самарқанд қоғозига битилган, хаттотлик элементлари билан безатилган. Шавкат Мирзиёев бундай китоблар халқимизнинг бебаҳо мероси экани, уларни асраб-авайлаш кераклигини қайд этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг