Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 12/03/2019 Президент Навоий вилоятига жўнаб кетди
Президент Навоий вилоятига жўнаб кетди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида 12 март куни Навоий вилоятига жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари барча ҳудудлар каби Навоий вилоятига ҳам бир неча бор ташриф буюриб, иқтисодиёт тармоқларини кенгайтириш, аҳоли фаровонлигини оширишга доимий эътибор қаратиб келмоқда. 2017 ва 2018 йиллардаги ташрифлар чоғида белгиланган чора-тадбирлар натижасида вилоятда жуда кўп ишлар амалга оширилди.

Бу сафар Нурота ва Кармана туманлари, Навоий шаҳридаги янги корхоналар, ижтимоий объектлар, энергетика, кимё ва балиқчилик мажмуалари билан танишиш режалаштирилган.

Манба: President.uz

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг