Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 02/05/2023 Президент Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинлади
Президент Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинлади

Президент Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинлади

Алибаев Хуршид Нарказакович Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарори билан полковник Зупаров Санжар Тахирович Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарори билан полковник Мухитдинов Мухтар Яшнарович Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг