Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 14/05/2019 Пойтахтимизда Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича чемпионат ўтказилади
Poytaxtimizda Bahodirlar o'yinlari va tosh ko'tarish bo'yicha chempionat o'tkaziladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Мусобақа 18 май куни соат 13:00да Халқлар дўстлиги майдонида бошланади. Унда Тошкент шаҳри ва барча вилоятларнинг полвонлари оғир юкламаларни қисқа фурсатда ва кўп вақт давомида кўтариб туриш ҳамда юриш бўйича беллашишади. Шунингдек, мусобақа давомида иштирокчилар 6 тонналик автобусни 20 метр масофага ким тез юргизиш борасида ҳам ўз куч ва имкониятларини кўрсатишади. Тадбир давомида томошабинлар ўртасида ҳҳам турли танловлар ўтказилади.

Мазкур тадбирнинг мақсади ёшларни спортга, айниқса, унинг экстримал турларига бўлган қизиқишини янада орттириш, спортни аҳоли орасида кенг тарғиб қилишдир.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган экстримал мусобақани ўтказиб юборманг.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги телеграм канали.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг