Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 16/12/2021 Пойтахт божхоначилари салкам 200 млн. сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмаси чек қўйишди
Пойтахт божхоначилари салкам 200 млн. сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмаси чек қўйишди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда республикамиз ҳудудида кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказишди.   

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар бошқарувидаги “Спарк”  ҳамда “Кобальт” русумли транспорт воситалари тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди. 

Натижада, фуқаро Азизов бошқарувидаги “Спарк” русумли транспорт воситасида 991 дона, унинг ёнидан 1 дона, фуқаро Ботиров бшқарувидаги “Кобальт” русумли транспорт воситасида 2 дона, мазкур транспорт воситасида йўловчи сифатида келаётган фуқаро Нуриллаевнинг ёнидан 1 дона “тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 995 дона “тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, уларнинг қиймати  дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 199 млн. сўмни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг