Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 18/12/2021 Пойтахт божхоначилари 1,2 млрд. сўмдан ортиқ пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйишди
Пойтахт божхоначилари 1,2 млрд. сўмдан ортиқ пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйишди

Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.

Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.

Пойтахтнинг Сирғали туманидаги яшаш хонадонларнинг бирида келгусида сотиш учун мўлжалланган 471 млн. сўмдан ортиқ 5220  қутида жами 193 минг 258 дона пиротехника воситалари ноқонуний сақланаётганлиги фош этилди.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ўтказилган тадбир давомида фуқаро Анваровга тегишли дала ҳовлиси кўздан кечирилди.

Натижада, қиймати 105,2 млн.сўмлик 9 турдаги жами 957 дона шундай турдаги воситалар борлиги аниқланди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан 1 млрд 246 млн.сўмлик 1 млн. 9 минг 711 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.         

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг