Валюта курслари 26/06/2025
$1 – 12531.78
UZS – 0.61%
€1 – 14538.12
UZS – 0.53%
₽1 – 159.82
UZS – 0.92%
Қидириш
Иқтисод 27/05/2025 Покистонда тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Покистонда тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “Ўзтўқимачиликсаноат”уюшмаси делегацияси ишчи ташриф билан Покистоннинг Карачи шаҳрида бўлиб, мамлакатнинг етакчи тўқимачилик корхоналаридан бири — Zaman Textile Mills Ltd. раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Қарийб 6 000 нафар ходим фаолият юритадиган ушбу корхонада хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш занжири йўлга қўйилган бўлиб, тўқиш ва бўяш жараёнлари ҳам мавжуд. 

Ўзбекистон делегацияси корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари ва технологик имкониятлари билан яқиндан танишди.

Учрашув чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Zaman Textile Mills Ltd. томонидан Ўзбекистонда уй текстили ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. 

Покистонлик тадбиркорлар ўз ишлаб чиқариш қувватларини Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва маҳаллий бозорда фаолият юритишга қизиқиш билдирди.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон тўқимачилик соҳасининг инвестициявий муҳити, солиқ ва божхона имтиёзлари, минтақавий бозорларга чиқиш имкониятлари, малакали ишчи кучи ҳамда индустриал зоналардаги замонавий инфратузилма ҳақида тақдимот ўтказди.

Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги соҳавий ҳамкорликни чуқурлаштиришда муҳим қадам бўлиб, енгил саноатда тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш алоқаларини кенгайтириш ва инвестицияларни жалб этишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг