Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 18/10/2016 Покистон ташқи ишлар бўйича давлат вазири, бош вазирнинг махсус ёрдамчиси билан учрашув
Покистон ташқи ишлар бўйича давлат вазири, бош вазирнинг махсус ёрдамчиси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 17-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Покистон Ислом Республикаси делегацияси раҳбари, Покистоннинг ташқи ишлар бўйича давлат вазири, Бош вазирнинг махсус ёрдамчиси Саид Ториқ Фотимий билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий масалалари, жумладан 2015-йилнинг ноябрь ойида Покистон Бош вазири Навоз Шарифнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида 18-октябрь куни очиладиган ИҲТ ТИВКнинг 43-сессияси кун тартибига киритилган масалалар ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Покистон Элчиси Риаз Ҳуссайн Бухари иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг