Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Алишер Тўхтаев Покистон Чарм ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (PTA) вакиллари иштирокида бўлиб ўтган бизнес-форумда иштирок этди, деб хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.
Форумда чарм қайта ишлаш ва чарм маҳсулотлари (кийим-кечак, пойабзал, қўлқоплар ва бошқалар) ишлаб чиқариш соҳасида қўшма лойиҳалар истиқболлари муҳокама қилинди. Элчи ушбу тармоқнинг ўзаро савдони кенгайтиришда катта салоҳияти борлигини таъкидлади.
PTA аъзолари ўзбекистонлик ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга, тажриба алмашишга ва ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчиришга тайёр эканликларини билдирди. Покистонликларга 2025 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга ташриф буюриб, аниқ лойиҳаларни муҳокама қилиш таклифи берилди.
PTA президенти Ҳамид Аршад Захур ва вице-президент Дониш Амон ҳамкорликни ривожлантириш учун халқаро кўргазмаларда иштирок этиш муҳимлигини қайд этдилар.
Покистон вакиллари «Ўзчармсаноат»ни 2025 йилнинг 26–28 январь кунлари Лоҳурда ўтказиладиган «Pakistan Mega Leather Show» кўргазмасига таклиф қилди.