Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Туризм 11/10/2016 “Поедем, поедем!” телекўрсатуви хоразмча таом тайёрлайди
“Поедем, поедем!” телекўрсатуви хоразмча таом тайёрлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 6-октябрь куни Хорезмга ҳар ҳафта Россиянинг “НТВ” телеканалида эфирга узатиладиган машҳур “Поедем, поедем!” телекўрсатуви ижодкорлари ташриф буюрди. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” МК сайти хабар беради.

Мазкур ташрифдан асосий мақсад МДҲ мамлакатларидаги русийзабон халқларни мамлакатимизнинг тарихий-маданий объектлари ва сайёҳлик салоҳияти билан таништиришдан иборат эди.

Гуруҳга машҳур кулинар Джон Уоррен раҳбарлик қилди.

Меҳмонлар “Ҳаррот” сайёҳлик мажмуасида бўлишди ва у ерда Амударё балиғидан тайёрланадиган энг лаззатли таомлардан татиб кўришди, палов, тухум барак ва кади барак тайёрлашда ўзлари ҳам иштирок этишди.

Суратга олиш жараёнларининг асосий қисми музей-шаҳар - “Ичан Қалъа”да бўлди. У ерда алоҳида “Жума масжид”, “Муҳаммад Раҳимхон Феруз” мадрасаси, “Паҳлавон Маҳмуд” мақбараси, ҳамда ўрта асрларнинг буюк алломаси Муҳаммад Мусо Ал-Хоразмий ёдгорлиги олдида суратга олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг