Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 22/04/2016 Plattenhardt + Wirth GmbH раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди
Plattenhardt + Wirth GmbH раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компаниясида Plattenhardt + Wirth GmbH компанияси раҳбари Ингольф Майер билан учрашув бўлиб ўтди.

Plattenhardt + Wirth GmbH компанияси мева-сабзавотлар учун омборхоналарни қуриш бўйича Германияда етакчилардан ҳисобланиб, Венгрия, Хитой, МДҲ, Хорватия ва Польшада ўз ваколатхоналарига эга.

Учрашув давомида савдо-логистик марказлар ҳамда мева-сабзавотлар учун музлаткичли омборхоналарнинг қурилиши бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг