Мазкур концертлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Давлат консерваторияси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилади. Пэт (Патриция) Эпплтон немис миллатига мансуб аёл ва либериялик эркак оиласида дунёга келган. Университетда сиёсатшунослик йўналиши бўйича таҳсил олаётган вақтида у қўшиқчи сифатида ишлай бошлаган ва тез орада ўзига сиёсат жарчиси бўлишдан кўра мусиқа элчиси бўлиш кўпроқ мос келишини англаб етган.
Қўшиқчилик бўйича таълим олганидан кейин у «De Phazz» мусиқий жамоасига қўшилади ва «Jazzkantine» жаз гуруҳи, «Nighthawks» ёки «Bahama Soul Club» каби гуруҳлар билан биргаликда муваффақиятли чиқишлар қилади. Бугунги кунда Берлин шаҳрида яшаётган Пэт «замонавий немис жазининг энг муҳим овозларидан бири» (3sat) саналади ва «De-Phazz» гуруҳи билан биргаликда бутун дунё бўйлаб концерт сафарларига чиқади.
Концертлар давомида Пэт Эпплтонга Қосимжон Назаров (қашқар рубоб), Нодира Мелибоева (чанг), Рамил Исанбаев (бас-гитара) ва Зиядулла Абдуллаев (урма зарбли чолғу) каби ўзбек мусиқачилари ҳамроҳлик қилишади.