2021 йил 20 ноябрда «Пахтакор» стадионида «Save Aral» лойиҳасининг якуний тадбирлари бўлиб ўтади. «Save Aral» пойгаларини ўтказишдан мақсад – жамоатчилик эътиборини, Орол денгизининг қуриш оқибатларини юмшатишга ҳамда Орол бўйи минтақасини қайта тиклаш бўйича ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган тадбирларга жалб қилиш.
Экиден – Японияда ўтказиладиган машҳур жамоавий ўйин-эстафета бўлиб, бугунги кунда у бутун дунё бўйлаб, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам машҳурлик қозонмоқда. Тадбирда иштирок этадиган жамоаларнинг кутилган сони – 50, ҳар жамоада 6 та иштирокчидан, ҳар босқич 1,5 км, экиденнинг умумий давомийлиги – 9 км. Экиденда иштирок этиш учун жамоани шакллантириш ва форма ҳамда иштирокчининг индивидуал рақамига эга бўлиш учун 18-19 ноябр кунлари рўйхатдан ўтиш зарур. Старт олди тадбирларнинг бошланиши 15:00 да;
«Save Aral» - 3 км масофага ўтказиладиган оммавий пойга. Иштирокчилар учун ёши ва жинси бўйича чекловлар қўйилмаган. «Save Aral - 2021» пойгасида якка тартибда иштирок этиш учун, тадбир ўтказиладиган куни – 20 ноябрда рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд бўлади.
Спорт тадбирларининг иштирокчилари учун спорт кийим-боши тақдим этилади (футболка, кепка, елка орти сумкаси).
Ғолибларига бир қатор қимматли совғалар ва мукофотлар ажратилади.
Ташкилотчилар: Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон триатлон федерацияси, Миллий Олимпия Қўмитаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимиятининг кўмагида.
Тадбирда иштирок этиш учун истак билдирган барча таклиф этилади – спортсменлар ва тиббий қарши кўрсатмалари мавжуд бўлмаган югуриш ҳаваскорлари. Жамоавий пойгалар учун – Ўзбекистон компаниялари ва ташкилотларининг вакиллари.