Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 01/07/2021 Парламентлараро иттифоқнинг онлайн конференцияси бўлиб ўтди
Парламентлараро иттифоқнинг онлайн конференцияси бўлиб ўтди

2021 йил 29 июнь куни “Марказий Осиё минтақасида COVID-19 дан кейин тикланишга барқарор ёндашувлар: парламентларнинг роли” мавзусида онлайн конференция бўлиб ўтди.

Парламентлараро Иттифоқ ва БМТнинг Атроф-муҳит дастури томонидан ташкил этилган онлайн конференцияда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон парламентлари сенаторлари, депутатлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламентлараро Иттифоқ вице-президенти Акмал Саидов кириш нутқи билан очиб берди.

А. Саидов, авваламбор, барчага маълум сабабларга кўра, ушбу анжуман онлайн ўтказилаётганини қайд этди. Бинобарин, 2019 йил декабрь ойидан буён бутун дунёда одамлар, товарлар, глобал молиявий ҳаракатлар чекланмоқда. Баъзи мамлакатларда вакцинациялаш амалга оширилган бўлса-да, вазият қачон одатий ҳолатга келиши мумкинлигини ҳеч ким айта олмайди.

COVID-19 бутун дунёни таҳликага солиб турган бўлишига қарамай, унинг табиат билан уйғунлашиб кетишига, яқин истиқболда келажак авлод баҳраманд бўладиган барқарор яшаш нормаларини шакллантиришга эришишимиз лозим. Шу билан бирга, коронавирус пандемияси туфайли дунёда бирон- бир давлат жаҳон иқтисодиётидан ажралган ҳолда ривожлана олмаслигини яна бир бор ҳис қилдик. Хусусан, мазкур вебинар Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни чуқур таҳлил қилиш майдони сифатида хизмат қилиши муқаррар.

Шунингдек, вебинарда қайд этилганидек, бугунги кунга қадар Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ўн битта халқаро конвенция, битим ва улар доирасидаги еттита кўп томонлама халқаро шартномага қўшилган. Жумладан, Париж битимини ратификация қилган томон сифатида 2030 йилга келиб иссиқхона газлари солиштирма ташланмаларини 2010 йилдаги даражага нисбатан 10 фоиз қисқартириш бўйича мажбурият олган.

Шундан келиб чиқиб, Давлат дастурининг тегишли бандига мувофиқ, Ўзбекистоннинг Париж битимига қўшилиши муносабати билан “яшил иқтисодиёт”га ўтиш бўйича давлат стратегияси ишлаб чиқилди. Мамлакатимизда бу йўналишда экологик соф, ресурстежамкор технологияларни жорий этиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, сўнгги йилларда Оролбўйи ҳудудида бир нечта лойиҳа бажарилди. Бунинг натижасида Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудида саксовул ва чўлга чидамли бош¬қа ўсимликлар экилди. Мўйноқ шаҳри инфратузилмаси тубдан яхшиланди.

Дўстона руҳда ўтган онлайн конференцияда парламентлараро мулоқотлар минтақадаги мамлакатларни юксак тараққиёт йўлига олиб чиқиш, халқнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш ва ечимини кутаётган масалаларни ўзаро тажриба ва фикр алмашиш орқали ҳал қилишга хизмат қилиши таъкидланди.

Мулоқот якунида кўп томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бу борада ҳамкорликдаги тадбирларни ташкил этиш, қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг