Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Маданият 16/04/2012 Озодбек Назарбеков: Ucell билан “бир оҳангда” куйлагандекмиз
Озодбек Назарбеков: Ucell билан “бир оҳангда” куйлагандекмиз
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Санъат турларидан мусиқа инсон идрокига тўғридан тўғри таъсир қилиб унда ўткир дид, юқори бадиий савия ва нафис туйғуларни шакллантиради. Қўшиқнинг сўзларида бизнинг дард­аламларимиз, ҳурсандчиликларимиз гавдаланади, шу сабали қўшиқлар бизнинг қалбимизга янада яқинроқ бўлади.

Қалбларни ларзага келтирувчи санъаткорлардан бири бу – Озодбек Назарбековдир, унинг қўшиқлари бизга ҳурсандчилик, севги ва ватанпарварлик туйғуларини тақдим этиб қолади. Ucell савдо белгиси ва Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ўз сай­ҳаракатларини бирлаштириб халқимизга улкан ва ранг­баранг шоу праграммани тақдим этишга қарор қилди.

Хонанданинг мухлислари, яхши мусиқа ва сифатли овоз шинавандалари 6 апрелдан 22 апрелгача “Истиқлол” санъат саройида Озодбек Назарбековнинг концертидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

“Менга кўпгина компаниялар Ўзбекистонда ва чет элларда ўз брендларини тақдим этишимда ҳамкорликни таклиф қиладилар. Мен рекламага, ҳар қандай бренднинг юзи бўлишга жуда эҳтиёткорлик билан қарайман. Мен учун моддий манфаат муҳим эмас. Мен компанияларнинг ижтимоий боғлиқлиги, яъни улар оддий халққа қандай наф келтиришига катта этибор бераман. Ucell га келадиган бўлсак, бу компания билан менинг қарашларим ўхшаб кетади, чунки улар халққа, халқнинг қалбига яқинроқ бўлишга интиладилар, бу нарсалар ҳам менинг қўшиқларимда ўз аксини топган. Менга бу ёрқин, ёш ва инновацион бренд билан ҳамкорлик қилиш жуда хуш келди. Улар ҳар доим ҳаракатдалар ва халқимизга мақбул хизматларни таклиф қилиб, жамиятимизга фойда келтирмоқдалар”, – дейди Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков.

Ушбу концертни ташкиллаштиришда Ucell савдо белгиси инноваторлик принципига амал қилди. Концерт ҳомийси ҳисобланган бинафша ранг бренд Озодбек Назарбеков мухлисларига ажойиб имкониятлар яратиб келмоқда, энди улар хонанданинг энг янги қўшиқларини DJ хизмати ёрдамида ёзиб олишлари мумкин. Бундан ташқари Ucell абонентлари компания викторинасида иштирок этиб севимли хонандаларининг концертига чипта ютиб олиш имкониятига эга бўлдилар. 80 та омадли чипта эгалари ажойиб томошадан завқланишлари мумкин. 20 дан кўп сеансдан ташкил топган ушбу концертга томошабинлар ўз баҳоларини беришлари ва замонавий овоз ва ёруғлик эффектларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

“Бу Озодбек Назарбеков билан бўлаётган биринчи ҳамкорлигимиз эмас. Ўтган йили “Зарафшон” концерт залида биз биргаликда хонанданинг бадиий кечасини ўтказган эдик ва ўша ерда биз унинг халқ билан муомала қилиш қобилиятига шоҳид бўлдик: жуда камтарин, оддий, содда ва энг асосийси самимий. Биз Озодбекнинг бу халқпарварлик хусусиятини ижтимоий лойиҳаларимиз билан боғламоқчимиз, биз биргаликда Ўзбекистон вилоятларига чиқиб, халқ билан янги инновацион таклифларимиз ҳақида ўртоқлашмоқчимиз. Бундан ташқари биз Озодбек Назарбековга ўхшаган истеъдодлар кўп бўлишини хоҳлаймиз ва бу ишда хонанда билан бирга бор кучимизни, интилишларимизни аямаймиз. Яқин келажакда Озодбек Назарбеков нафақат Ўзбекистонда балки чет элларда ҳам таниқли бўлиб кетади деган умиддамиз”, – дейди Ucell PR менеджери Даврон Азизов.

Шунингдек халқ артисти билан бўлган ҳамкорлик доирасида Ucell савдо белгиси вилоятларимизда ва чет элларда бир қанча концертлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бундай концертлардан бири апрел ойининг охирида АҚШ да бўлиб ўтади ва бу концертнинг бош ҳамкори Ucell дир. Бундан ташқари компаниянинг баъзи ходимлари ўзбек эстрада хонандаси билан ижодий ҳамфикрликка йўл топдилар, яъни улар хонаданинг америкалик мухлислари учун Озодбек Назарбековни баъзи қўшиқларини инглиз тилида куйлашига ёрдам бермоқдалар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг