Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 12/04/2016 O‘zLiDeP – ёшлар учун кенг имкониятлар
O‘zLiDeP – ёшлар учун кенг имкониятлар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда ёшларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, қобилиятларини рўёбга чиқариш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий кўмак бериш ва имтиёзли кредитлар ажратиш борасида O‘zLiDePнинг алоҳида ўрни ва роли мужассам. Зеро, бугун партия томонидан тадбиқ этилаётган “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси иқтидорли ёшларни кашф этиш баробарида, уларни тадбиркорликка оид қизиқишларини оширмоқда, билим кўникмаларини бойитмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида ташкил этилаётган қатор ўқув-семинарлари, давра суҳбатларида соҳа мутахассислари томонидан ёшларга берилаётган таклифлар, тавсиялар уларни соҳага бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилаяпти.

– Бугунги кунга қадар вилоятда мавжуд 170 га яқин касб-ҳунар коллежлари ва академик лецийларида лойиҳа доирасида турли ўқув-семенарлари ташкил этилди, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Фарид Ҳасанов. —Эътиборлиси, мазкур ўқув-семенарларида шу вақтга қадар вилоят миқёсида 5 мингдан ортиқ ўқувчилар иштирок этиб, ўз бизнес ғоялари тақдимотини намойиш этди. Бунда партия томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг, саъй-ҳаракатларнинг, тарғибот ишларининг ўрни ва аҳамияти юқори, албатта. Чунончи, 2015 йилда лойиҳада иштирок этган 110 нафар битирувчининг бизнес режалари учун 867 млн. сўм миқдоридаги микрокредит ажратилди, 100 га яқин иш ўринлари яратилди. Умуман, O’zLiDeP томонидан соҳага оид барча йўналишларда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар бугун амалий натижасини бераяпти.

Бугун вилоятда ёшлар бандлигига, жамиятда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ишбилармон ва тадбиркор йигит-қизларга ҳар томонлама кўмак бериш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш баробарида, мамлакат тараққиётини юксалтириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилди. Яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшларимиз эса барча соҳалар қатори тадбиркорлик борасида ўз қобилиятини намоён этмоқда. Лойиҳанинг 2015 йилги босқичида иштирок этиб, тижорат банкидан 30 млн. сўм миқдорида имтиёзли кридет олган пайариқлик Мафтуна Абдубоқиева, ўтган йилда лойиҳанинг вилоят босқичида иштирок этиб, 50 млн. сўм миқдорда имтиёзли кредит олиб ўз фаолиятини йўлга қўйган тайлоқлик Зубайда Хасановалар шулар жумласидандир.

– Бугун мамлакатда тадбиркорларга, айниқса, эндигина тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган ёшларимизга эътибор ниҳоятда катта, – дейди Иштихон туманидаги Баҳрин қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич талабаси Бекзод Исмоилов. – Шу мақсадда мен ҳам «Диплом билан - бизнесга» лойиҳасига иштирок этиб, бизнес-режам учун берилган 6 млн. сўм кредит асосида иссиқхона ташкил этдим. Айни кунларда фаолиятимни тизимли йўлга қўйиш орқали, турли кўчат ва полиз экинлари етиштиришни режалаштираяпман. Бунда албатта, партиянинг кўмаги катта. Зотан, партия олиб бораётган ҳар бир тарғиботларида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратади, ўз лойиҳалари доирасида ўғил-қизларга зарур шароитлар яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг