Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/08/2018 O‘zLiDeP: Халқаро ҳамкорлик
O‘zLiDeP: Халқаро ҳамкорлик
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 18 августда Туркия Республикасидаги “Адолат ва тараққиёт” партиясининг навбатдаги VI Катта конгресси бўлиб ўтади.

Конгрессда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси (O‘zLiDeP) Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ахмадович Хаитов иштироки белгиланган.

Шу муносабат билан Адолат ва тараққиёт партияси томонидан кеча - 17 август куни хорижий делегациялар шарафига расмий қабул уюштирилди. Унда Актам Хаитов Ўзбекистон томони вакили сифатида иштирок этди.

Замонавий Туркияда 2 та етакчи партияни кўрсатиш мумкин: Адолат ва тараққиёт партияси (тур. - Adalet ve Kalkınma Partisi – қуйида АРП) ва Республика Халқ партияси (Cumhuriyet Halk Partisi - РХП). АРП 1970 йилда дастлаб Миллий тартиб партияси (Milli Nizam Partisi)номи остида ташкил топган. Адолат ва тараққиёт партияси номи билан 2001 йилдан фаолият юритмоқда, кўпинча АК Parti (тур. Ak - оқ, ёрқин, соф) қисқартма номи билан аталади. Партия етакчиси – Туркия Президенти Реджеп Тайип Эрдоған, партия раҳбари – Бош вазир Бинали Йилдирим.

Сўнгги парламент сайловлари Туркияда (навбатдан ташқари) 2018 йил 24 июнда президент сайловлари билан бир вақтда бўлиб ўтди. Сайловчилар иштироки 86,23 фоизни ташкил этди. Туркия Президенти Реджеп Тайип Эрдоған 52,5 фоиз сайловчиларнинг қўллаб-қувватловчи овозига эришиб, президент сайловининг биринчи турида ишончли ғалаба қозонди.

Бугунги кунда Адолат ва тараққиёт партияси Туркияда етакчи партия ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг