Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/06/2018 O‘zLiDeP туман Кенгаши икки ёшли болакайни даволаш учун моддий ёрдам ажратишга кўмаклашди
O‘zLiDeP туман Кенгаши икки ёшли болакайни даволаш учун моддий ёрдам ажратишга кўмаклашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- O‘zLiDeP Қўнғирот туман Кенгашига «Темир жол» маҳалла фуқаролар йиғини Навоий кўчасида ижарада яшовчи фуқаро Рустем Борановдан мурожаат келиб тушган эди. Фуқаро ўз мурожаатида 2016 йилда тўғилган фарзанди Жасурбек Сабуровнинг юзида туғма нуқсони борлиги боис уни уч маротаба Тошкент шаҳрида пластик жарроҳлик йўли билан даволаш кераклигини, ўғлининг жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам беришни сўраган. Фуқаронинг муаммоси тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.

Натижада Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Р.Борановга ўғлини даволаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги 165-сон қарорига асосланиб энг кам иш ҳақининг беш баравари миқорида моддий ёрдам пули берилди.

Р.Борановнинг ўғлини пластик операция қилишга ёрдам бериш бўйича ишлар давом этмоқда.

Зуҳра Туребаева, O‘zLiDeP Қўнғирот туман Кенгаши аппарат раҳбари.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг