Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 26/05/2016 O‘zLiDeP: Ўзбекистон фермерлари - дунё эътирофида
O‘zLiDeP: Ўзбекистон фермерлари - дунё эътирофида
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу кунларда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши ҳамкорлигида Президентимизнинг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилган устувор вазифаларни тадбиркор ва фермерлар орасида тарғибот-ташвиқот қилишга қаратилган “Ўзбекистон фермерлари - дунё эътирофида” мавзуида ҳудудий амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Асака туманидаги “Грин-Ярд” фермер хўжалиги дала шийпонида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари фермерлари иштирокида ташкил этилган семинарда асосий эътибор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни экспорт қилиш, бу борада ҳукуматимиз томонидан сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотларни аҳолига, айниқса, деҳқон фермерларга етказиш, фермер хўжалиги раҳбарларининг касбий билим ва кўникмалари, ҳуқуқий саводхонлиги ва сиёсий фаоллигини ошириш, мустақиллик даврида қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ютуқ ва қўлга киритилган натижалар асосида кўп тажрибага эга бўлган фермер ва тадбиркорларнинг тажрибаларини тарғиб қилиш, тажриба алмашиш масалаларига қаратилди.

Комилжон Эрназаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси:

— Фермер ва деҳқон ҳўжаликларини, аграр соҳани ривожлантиришда яқиндан кўмак бериш, соҳадаги янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва соҳа вакиллари, аҳоли орасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш партиямизнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб бугунги амалий семинарларда Қарорда назарда тутилган мамлакатимизда қайта ишлаш корхоналарини хом ашё билан мунтазам таъминлаш, ички истеъмол бозорини йил давомида сабзавотлар, картошка, мева ва полиз маҳсулотлари билан барқарор тўлдириш, шунингдек, ташқи бозорларда харидоргир ва рақобатбардош бўлган ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун уларни етиштириш, ишлаб чиқариш ва харид қилиш бўйича ягона тизимни шакллантиришнинг мазмун-моҳиятини партия электорати бўлмиш фермерлар, деҳқонлар ва тадбиркорларга кенг тарзда тушунтириб берилди.

Андижон вилояти Избоскан туманидаги “Жаноат заминдори” фермер хўжалиги раҳбари Азизбек Даминов:

— Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги изчил ислоҳотлар натижасида фермер хўжаликлари аграр тармоқнинг етакчи кучига айланди. Биргина Андижон вилоятида ўтган йили 1357 та кўп тармоқли фермер хўжаликлари шакллантирилди. 2015 йилнинг ўзида вилоятда 566, 5 минг тонна сабзавот, 43,8 минг тонна узум, 305,1 минг тонна мева етиштирилди. Жорий йилда эса 968 гектар янги ер майдони ташкил қилиниши натижасида янги интенсив боғлар ва 371 гектар ер майдонида токзорлар барпо этилади. Натижада қишлоқларда янги иш ўринлари яратилиши, фермерларнинг даромадлари ошиши ва ўз маҳаллаларини янада обод қилиш, ўз навбатида, шу турдаги маҳсулотлар экспортининг салмоқли даражада кенгайишига хизмат қилади.

Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Уйчи обод замин” фермер ҳўжалиги раҳбари Барно Мирзамова:

— Дарҳақиқат, мазкур қарор деҳқон, фермерлар учун янада янги имкониятлар йўлини очади. Энди ўзбек деҳқони ўз даласида етиштирган маҳсулотини ички ва ташқи бозорларда эмин-эркин сотишлари учун қонуний тизим яратилди. Ва ушбу жараёнга давлат тузилмалари имтиёзли шартлар асосида кўмак бериши мазкур қарорда ўз аксини топган. Семинардан олган тасуротларим асносида энди мен нафаақат пахта ва ғалла экинларини етиштириш, балки фермер ҳўжалигимни кўп тармоқли фермер ҳўжалигига айлантириб, мева ва сабзавотчиликда ҳам ўз имкониятларимни синаб кўрмоқчиман.

Шунингдек, семинарлар доирасида иштирокчилар ҳудудларда барпо этилган интенсев боғлар, улар орасида экилган сабзовот ва полиз маҳсулотлари, мева ва сабзовотларни сақлайдиган музлатгичлар, маҳсулотларни экспортини йўлга қўйиш ва бу ишларни амалга оширишда яқиндан ёрдам бериш учун ташкил этилган агрофирмалар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг