Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 04/02/2016 O’zLiDeP «Либерализм дарслари»ни ташкил этди
O’zLiDeP «Либерализм дарслари»ни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажарилишида депутатлик назоратини амалга ошириш ва партиявий вазифаларни бажаришда бошланғич партия ташкилотлари ва ҳудудий партия кенгашлари билан яқин ҳамкорлигини кенг йўлга қўйиш мақсадида «Либерализм дарслари» ўқув-курслари доирасида семинарлар ташкил этилмоқда.

O’zLiDeP томонидан ўтказилаётган ушбу семинарларда асосий эътибор партиядан сайланган депутатларнинг ўз сайловчилари олдидаги масъуллик ва ҳисобдорлигини таъминлаш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларни партия воситалари орқали ҳал этишда БПТ ва депутатлик гуруҳларининг ўзаро ҳамкорлигини кенг йўлга қўйишни тизимли ва самарали ташкил қилиш, депутатлик назоратининг барча шакл ва усулларидан фойдаланиш борасида депутатларнинг зарур билимларга эга бўлишлари, лойиҳалар ижроси устидан назоратни ташкиллаштириш зарурлигига қаратилмоқда.

«Ҳудудларни ижтмоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажарилишида O’zLiDeP тузилмалари ва депутатларнинг муҳим вазифалари» мавзуидаги ўқув-семинарнинг дастлабки босқичи халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳ аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, партиянинг туман кенгашлари раҳбарлари ва масъул ходимлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида ташкил этилди.

Семинарда қайд этилганидек, O’zLiDeP ўз депутатлик корпуси ишини, аввало Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 23-йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ҳамда мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаларида белгиланган вазифалар руҳида доимий такомиллаштириб бориш, бозор иқтисодиётларини янада чуқурлаштиришнинг ечимини кутаётган масалаларини ўрганиш ва аниқлашга доир қатъий позициясини шакллантирган.

Ушбу вазифаларни самарали амалга оширишда O’zLiDeP тузилмалари ва унинг депутатлик бирлашмалари олдида катта вазифалар турганлиги алоҳида таъкидланди. Айниқса, амалдаги Қонунлар ва давлат Дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, ҳукумат қарорлари шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурларига киритилган вазифалар ижроси устидан депутатлик назорат-таҳлил фаолияти, эшитувларни ташкил этиш партия депутатлик гуруҳлари олдидаги устувор вазифалардан бири эканлиги кўрсатиб ўтилди.

- Жумладан, ўтган йил давомида Тошкент шаҳар кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан 35 та назорат-таҳлил тадбирлари ўтказилиб, маҳаллий ҳокимликлар ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг 30 дан ортиқ ахбороти эшитилган, - дейди Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Мирхосил Ҳолматов. -Турли масалалар бўйича тегишли идора ва ташкилотларга 98 та депутатлик сўровлари йўлланиб, барчасига асосланган тушунтириш ва аниқ жавоблар олинган. Амалий натижалар сифатида назорат-таҳлил тадбирлар якунларига кўра O’zLiDeP депутатлик гуруҳларининг аниқ позициясини акс эттирувчи 20 дан ортиқ амалий тавсиялар ишлаб чиқилганини келтириш мумкин. Уларнинг ярмидан ортиғи халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига, учдан бир қисми доимий комиссиялар муҳокамасига киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.

Ушбу рақамлар депутатлик гуруҳларимизнинг партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, электорат манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, кучли депутатлик ва жамоатчилик назоратини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф қилиш, умуман, жойларда қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга доир фаолиятини кучайтиришга катта эътибор қаратилаётганидан далолат беради.

Бугунги семинар орқали ўз билимларимизни янада бойитдик, ўйлаймизки, бу каби ўқувлар келгусидаги иш фаолиятимизни янада самарали ташкил қилиш, ўзаро тажриба ва фикр алмашиб олиш, келгусида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни сидқидилдан бажаришга, жойларда кучли депутатлик назорати, депутатлик сўровларни кенг йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўқув-машғулотлари давомида депутатлар гуруҳи аъзолари мутасадди ва масъул ижро этувчи идоралар раҳбарларининг Қонунлар, Давлат дастурлари ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси юзасидан эшитувларини ташкил этишнинг муҳим ва таъсирчан усулларини ишлаб чиқиш, бошланғич ташкилотлари ва халқ депутатлари Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларининг жойлардаги муаммоларини ўрганиш ва уларни партия воситалари орқали ҳал этиш бўйича ўзаро тажриба алмашишди.

Семинар ҳар доимгидан кўра, баҳс-мунозараларга бойлиги билан қизғин тус олди. Қатнашчилар ижтимоий-сиёсий, иқтисодий соҳаларда ўзларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоб олишди.

Бу каби амалий семинарларни барча ҳудудларда мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг