Валюта курслари 07/11/2024
$1 – 12786.98
UZS – 0.09%
€1 – 13753.68
UZS – -1.16%
₽1 – 130.27
UZS – 0.1%
Қидириш
Ўзбекистон 23/05/2016 O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил қилиш талаблари ортиб бормоқда
O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил қилиш талаблари ортиб бормоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил Институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Партиянинг дастурий мақсадлари ва унинг электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларнинг ривожланиш дастуридан келиб чиқиб халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди.

Депутатлар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, маҳаллий ва давлат хокимият органлари фаолияти устидан парламент ва депутатлик назоратини кучайтириш ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича депутатларнинг касбий маҳоратларини янада ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур семинарда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар хокимияти, ҳудудий партия ташкилоти раҳбарлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Семинар-тренинг кун тартибига мувофиқ Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши партия гуруҳлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, партия гуруҳларининг депутатлик назоратини амалга оширшдаги иштирокини таъминлаш, депутатларнинг ўз сайлов округларида сайловчилар билан тизимли ишларни ташкил этиши тўғрисида маърузалар тингланди.

Тадбирда партия гуруҳлари ва маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари фаолиятини янада яхшилаш, жойларда қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан парламент ва депутатлик назоратини амалга оширишда сиёсий партиянинг парламентдаги фракция аъзолари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалаларида конструктив мулоқотлар бўлиб ўтди.

— Бугунги семинарда депутатлик фаолиятимизнинг самарадорлиги ва таъсирчалигини ошириш билан боғлиқ бўлган бир қатор масалалар юзасидан фикрлар алмашдик, - дейди Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ойгул Саттарова. - Хусусан, яқинда қабул қилинган “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунинг мазмун-моҳияти ва унда кўрсатиб ўтилган парламент назоратининг шакллари, унинг объекти, субъектлари ҳамда иш фаолиятимизда қўлласа бўладиган ва ўзининг ижобий натижасини берадиган айрим механизмлар ҳақида ҳам батафсил маъломотлар олдик. Ўйлайманки, сайловлар оралиғидаги ўзига хос имтиҳон даврида сайловчиларимизни, партиямиз электори ва ҳайрихоҳларининг ишончини оқлаймиз ва эгаллаётган янги билим, тажрибалардан унумли фойдаланамиз.

Шунингдек, семинар-тренинг давомида Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурини амалга оширишда депутатлик гуруҳларининг туман Кенгашлари ва бошланғич партия ташкилотлари билан ўзаро фаолиятини такомиллаштириш, депутатларнинг ўз сайлов округидаги сайловчилар мурожаатларини кўриб чиқишни самарали ташкил этиш ҳамда аҳолини ўз фаолиятидан хабардорлигини ошириш мақсадида партия гуруҳларининг жойлардаги ОАВ билан ўзаро ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш масалаларида баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Тадбир якунида маҳаллий Кенгашлардаги сиёсий партиялар депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда муҳокама қилинган масалалр юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг