Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 01/11/2017 O‘zLiDeP депутатлари Туризмни ривожлантириш департаменти раҳбарининг ҳисоботини эшитди
O‘zLiDeP депутатлари Туризмни ривожлантириш департаменти раҳбарининг ҳисоботини эшитди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлатимиз раҳбари жорий йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида ҳар бир партия ўз дастуридаги вазифалардан келиб чиқиб тегишли вазирлик ва қўмиталар фаолияти устидан ўз фракцияси ва партия гуруҳлари орқали парламент ҳамда депутатлик назоратини йўлга қўйиши лозимлигини таъкидлаб ўтган эдилар.

Шундан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари фаолияти устидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси ва депутатлик гуруҳлари парламент ҳамда депутатлик назоратини ташкил этиш ва ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олиниб, жойларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шу белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 27 октябрь куни халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг вилоятдаги бошқармалари раҳбарларининг ҳисоботини эшитишди.

Йиғилиш иштирокчилари даставвал халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари томонидан режалаштирилаётган депутатлик эшитув мавзуларини атрофлича муҳокама қилишди. Шундан сўнг Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича Тошкент вилоятида олиб борилаётган ишлар юзасидан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги туризмни ривожлантириш департаменти котиби Жамшид Машрабовнинг ҳисоботини эшитишди.

Ҳисоботда қайд этилишича, Тошкент вилоятида маҳаллий ва хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи жами 120 ташкилот мавжуд. Уларнинг 15 таси туристик фирма, 45 таси меҳмонхона, 71 таси эса сиҳатгоҳ ва дам олиш масканларидир. Ж.Машрабов депутатларга бундай муассасалар сафини янада кенгайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича режа-дастурлар ишлаб чиқилгани ҳақида ҳам маълумот берди.

Таъкидлаш керак, O‘zLiDePнинг халқ депутатлари Тошкент вилояти, туман (шаҳар) Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан 2017 йилнинг сўнгги чораги ва 2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида ушбу бошқармалар устидан самарали депутатлик назоратини амалга ошириш бўйича режа ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ, вилоят кесимида 46 та эшитув ўтказиш режалаштирилган. Шундан 25 таси иқтисодиёт, 19 таси молия, 1 таси эса инвестиция бошқармалари ҳисоботидир.

Шундан кейин депутатлар кун тартибидаги навбатдаги масала Президентимизнинг “Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ қарорининг Янгийўл туманидаги ижросини муҳокама қилишди. Муҳокамалар якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг