Тўғри, тадбиркор шу масалада тегишли идораларга мурожаат қилди. Бироқ ҳар қадамда ишбилармонга имтиёз ва шарт-шароитлар яратилаётган бир пайтда унинг мурожаати жавобсиз қолаверди. Лоқайдлик соясида қолиб кетаётган бу муаммо O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши фаоллари аралашгач ижобий ечим топди.
– Очиғи, шу масалада бир нечта ташкилот эшигини қоқишга тўғри келди. Чунки ишлаб чиқаришимни ривожлантириш учун фонд орқали ҳар ойда олинаётган тақсимотдаги ун маҳсулотларини қайта ишлашда фонд миқдорини ажратиш жуда муҳим эди, – дейди тадбиркор. – Партия фаолларидан миннатдорман. Боиси, улар аралашгач муаммога қисқа фурсатда ечим топилди. Энди партия кўмаги билан ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва қўшимча цеҳ ташкил этиб, янги иш ўринлари яратмоқчиман.
Ҳа, ишбилармоннинг муаммоси O‘zLiDeP эътиборидан четда қолмади. Туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва иқтисодиёт бўлими билан ҳамкорликда масала ҳал этилди. Ҳозирда тадбиркорнинг ишлаб чиқариш фаолияти учун эркин савдода ун маҳсулотлари сотиб олиш бўйича таклифи атрофлича ўрганилмоқда.
Дилшодбек АБДУЛЛАЕВ, O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши бўлим мудири.