Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Иқтисод 23/11/2023 Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш: эришилган натижалар
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш: эришилган натижалар

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича Ўзбекистон 2015-2022 йилларда қандай натижаларга эришганини ўрганиб чиқди.

Ўзбекистон БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасида ўз олдига қўйган вазифаларни маваффақиятли бажараяпти ва эришилган ютуқлар халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда. 2023-йилда БМТ томонидан эълон қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларининг давлатлараро рейтингида (SDG) Ўзбекистон ўз рейтингини 8 поғона ошириб, 166 та мамлакат орасида 69-ўринни (2022-йилда 77-ўрин) эгаллагани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

SDG Index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда 16 та мақсаддан 11 таси бўйича барқарор ривожланиш кўрсаткичларининг ижобий ўсиши қайд этилган. Улардан бири озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишга оид мақсаддир (2-мақсад).

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, тўғри овқатланиш борасида Ўзбекистонда салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 8 та вазифа ва 14

та кўрсаткичдан иборат 2-мақсад -

“Очликни тугатиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва овқатланишни яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига кўмаклашиш” бўйича эришилган баъзи натижалар бунга яққол мисол бўла олади. 

Ўзбекистон 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индекси - Global Food Security Index (GFSI) рейтингига кўра, катта ютуқларга эришган 10 та мамлакат орасида биринчи ўринни эгаллади. 

Ер муносабатлари соҳасида катта ишлар амалга оширилди: 400 минг фермерга 100 минг гектар экин майдони ажратилди, бу эса қўшимча равишда 1,5 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш имконини берди.

Пахта ва ғаллага давлат монополияси бутунлай бекор қилинди. Агар 2017-йилда Ўзбекистонда 2 та қишлоқ хўжалиги кластери фаолият юритган бўлса, 2022-йилда уларнинг сони 633 тага етди.

Айни пайтда мамлакатимизда пахта-тўқимачилик бўйича 134 та, ғаллачилик бўйича 200 та, мева-сабзавотчилик бўйича 249 та, шоличилик бўйича 42 та, дори-дармон бўйича 8 та кластер самарали фаолият кўрсатмоқда. 

2017-2022 йилларда ғалла ҳосилдорлиги гектарига 43 центнердан 50 центнерга, пахта хомашёси ҳосилдорлиги 23 центнердан 34 центнерга, узум ҳосилдорлиги 124 центнердан 132 центнерга, картошка ҳосилдорлиги 330 центнердан 349 центнерга, полиз ва тарвуз маҳсулотлари ҳосилдорлиги 345 центнердан 359 центнерга ошди.

Охирги 6 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасига 8,6 миллиард доллар сармоя киритилди. Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги 23 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти эса 1,9 баробарга ўсди, яъни 2017-йилдаги 811 миллион доллардан 2022-йилда 1,6 миллиард долларга кўтарилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг